Энди Андижонда ҳам автобусларда нақд пул қабул қилинмайди

Жамият

image

2026 йил 1 январдан бошлаб Андижон шаҳридаги автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Вазирликка кўра, электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи тўловини 2100 сўм эвазига амалга оширишлари мумкин.

Қайд этилишича, йўл ҳақини электрон тўлов турлари, яъни банк карталари, мобил иловалар, ATTO транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш мумкин. 

“Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш учун бевосита бекатлар ва уларга яқин ҳудудларда ўрнатилган Paynet, MultiPAY ёки Oson инфокиоскларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш зарур бўлади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб автобуслар нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон автобус нақд пул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг