Эквадор МТЖ футболчиси қуролли ҳужум оқибатида вафот этди
Спорт
−
18 Декабрь 1314 2 дақиқа
Эквадор миллий терма жамоаси аъзоси ва Гуаякиль шаҳрининг “Барселона” клуби футболчиси Марио Пинейда қуролли ҳужум оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “infobae” хабар берди.
Манбага кўра, фожиа Эквадор пойтахти Кито шаҳридан 265 километр жануби-ғарбда жойлашган Гуаякиль шаҳрининг Саманес ҳудудида содир бўлган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан тергов ишлари бошланганини билдирди. Эквадор Уюшган жиноятчилик обсерваторияси маълумотларига кўра, мамлакатда жорий йилда 9000 дан ортиқ қотиллик қайд этилган. Таққослаш учун, 2024 йилда 7063 та, 2023 йилда эса рекорд даражадаги 8248 та қотиллик содир бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарига кўра, воқеа жойида шахси аниқланмаган яна бир киши ҳалок бўлган, учинчи шахс эса оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Маълумот учун, Марио Пинейда Эквадор терма жамоаси сафида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлган. Клуб миқёсида у “Эль Насьональ”, “Флуминенсе” ва “Индепендьенте дель Валье” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг “Арагуаина” клубининг 18 ёшли футболчиси Вандерсон Баррос де Соуза укасининг тасодифий ўқ отиши оқибатида ўз уйида фожиали тарзда вафот этган эди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь