Ёқутхон Холбекова жаҳон чемпиони бўлди (видео)

Спорт

image

Бугун, 29 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Ёқутхон Холбекова олтин медални қўлга киритди. У аёллар ўртасида Т12 тоифасидаги узунликка сакраш беллашувларида  иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова 5,54 метр натижа билан барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда мусобақа олтин медалига эга чиқди. Бу Холбекованинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Аёллар ўртасида узунликка сакраш дастури (Т12):

  • Олтин медаль: Ёқутхон Холбекова (Ўзбекистон) – 5,54 метр;
  • Кумуш медаль: Лида Лоунела (Финландия) – 5,28 метр;
  • Бронза медаль: Ҳамри Линда (Жазоир) – 5,16 метр.

Маълумот учун, Ёқутхон Холбекова Париж-2024 Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш дастурида 3,43 метр натижа билан мусобақани 9-ўринда якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёрқинбек Одилов ва Толиббой Йўлдошев ҳам Жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Жаҳон чемпионати Олтин медаль Ёқутхон Холбекова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг