Дзюдо: Болтабоевда ғалаба, Ҳожиева мусобақани тарк этди

Спорт

image

Дзюдо бўйича -81 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларига йўлланма олган Шарофиддин Болтабоев ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. У вануатулик Уго Кумбогани билан баҳс олиб борди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозонди. 

Кейинги босқичда у болгариялик Ивайло Иванов билан баҳс олиб боради. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Иванов аввалги босқичда рақибини 30 сония ичида мағлуб этган.

Ўзбекистонлик олимпиячиларнинг бугунги иштирокини дзюдочи Фарангиз Ҳожиева бошлаб берди.

-63 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ҳожиева дастлабки баҳсни Кабо-Верде вакиласи Сандрин Биллетга қарши ўтказиб, оғриқли усулга тушиб қолди ва медаллар учун курашни анча эрта тарк этди. Таъкидлаш жоиз, Биллет кейинги даврада 5 карра жаҳон чемпиони ҳисобланган франциялик Кларисс Агбеньенуга қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Токио-2020 Шарофиддин Болтабоев Фарангиз Ҳожиева

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг