Дуровнинг ҳибсга олиниши Франция ва Россия ўртасида янги кескинликни келтириб чиқармоқда – WSJ
Олам
−
26 Август
10867Telegram асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олиниши Франция ва Россия ўртасида янги кескинликни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда француз расмийсига таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.
Манбага кўра, Павел Дуровнинг Франция ҳукумати томонидан ҳибсга олиниши Москва билан янги кескинликни келтириб чиқарган. Бундан ташқари нашр Telegram’нинг постсовет мамлакатларида кенг тарқалгани, Россия ва Украина ундан можаро ҳақида маълумот бериш учун фойдаланаётганини таъкидлайди. Шунингдек, Дуров шифрланган Telegram хабарларини бузишга интилаётган Ғарб разведка идоралари учун “қимматли активга” айланиши мумкин.
Айрим нашрларнинг ёзишича, Россияда давлат амалдори ва барча расмийларга Telegram ижтимоий тармоғидаги расмий ёзишмаларни ўчириш бўйича кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Дуров шахсий самолётида Ле Бурже аэропортига қўнганда ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумотларга кўра, Франция расмийлари Россиянинг Франциядаги элчихонаси билан Дуровни ҳибсга олиш бўйича ҳамкорлик қилишни рад этган. Ҳозирда Дуров бир қатор сабабларга кўра, жумладан Telegram мамлакат расмийлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун жиноятларга алоқадор деб ҳисобланмоқда. Мессенжер асосчиси, жумладан, терроризм, наркотик моддалар савдоси, фирибгарлик ва пул ювишда айбланган, унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкинлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси