Дуров фарзандларининг онаси Telegram активларига даъво қилмоқда
Олам
−
19 Сентябрь
3529Павел Дуровнинг уч нафар фарзандининг онаси Ирина Болгар Telegram мессенжерини биргаликда орттирилган мулк деб атаб, унинг активларига даъво қилмоқда. Бу ҳақда аёл ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Ирина Болгар Павел Дуров билан рўйхатдан ўтмаган ҳолда 10 йил давомида бирга яшаб келган – бу вақт ичида жуфтликнинг уч фарзанди дунёга келган. Унинг сўзларига кўра, оиланинг барча муҳим активлари фақат Дуров номига расмийлаштирилган.
“Мен улардан ишончномалар орқали фойдаланиш имкониятига эга бўлдим, гарчи активларни ишлатишга рухсат берилган бўлсалар-да, менинг ҳуқуқ ва манфаатларим тўлиқ ҳимоя қилинмаган ҳамда маълум бўлишича, исталган вақтда бузилиши мумкин эди”, дейди у.
Унинг таъкидлашича, никоҳ расман рўйхатдан ўтказилмаган бўлса-да, Telegram мессенжерини “биргаликда орттирилган мулк” деб ҳисоблайди. Болгарнинг сўзларига кўра, у болалар учун траст фондлар очилиши ҳақидаги ваъдаларга ишонган, аммо бу амалга оширилмай қолиб кетган. Шунингдек, Дуров унга ва болаларига қиммат кўчмас мулк олиб бермаган.
“У оғзаки ва ёзма барча келишувларимизни бузди, ваъдалари эса бажарилмасдан қолиб кетди”, дейди аёл.
Болгарнинг таъкидлашича, айрим давлатларда гап мол-мулкка эгалик ҳуқуқи ҳақида кетганда рўйхатдан ўтказилмаган муносабатлар ҳам расмий никоҳ мақомига эга. Бошқа мамлакатларда эса фуқаролик қонунчилигидан келиб чиқиб, биргаликда эришилган мулкка даъво қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзини Telegram асосчиси Павел Дуровнинг уч фарзандининг онаси деб атаган Ирина Болгар унга қарши Швейцарияда жиноий иш қўзғатганди. 2023 йил март ойида Женевада берилган даъвода Болгар Дуров ўз фарзандларидан бирини жисмоний зўравонлик қилганини даъво қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь