Дунёнинг йирик давлатлари қарзи рекорд даражада ошиб кетди

Олам

image

Йирик иқтисодиётга эга давлатлар коронавирусга қарши кураш учун харажатларни оширяпти. Натижада уларнинг давлат қарзи Иккинчи жаҳон уруши давридан бери рекорд даражада ошиб кетди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига асосланиб, хабар берди.

Масалан, иқтисодиёти ривожланган давлатларнинг қарзи 2020 йил июль ойида дунё ялпи ички маҳсулотининг 128 фоизига тенг бўлган. 1946 йилда бу кўрсаткич 124 фоизга тенг бўлган.

АҚШнинг собиқ Президенти Жорж Буш даврида бош иқтисодий маслаҳатчи бўлган Гленн Хаббард ҳукуматлар қарз миқдори ортаётгани учун қайғурмаслиги кераклигини айтди. Унинг фикрича, вирус тарқалишини назорат қилиш муҳимроқ, қолгани урушда бўлганидек кетади.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин мамлакатларнинг ривожланиши қарз миқдорини тезлик билан қисқартиришга имкон берган. 1959 йилда қарз миқдори икки баравардан кўпроқ камайган ва дунё ЯИМнинг 50 фоизидан камроғини ташкил қилган.

Аммо нашр бу сафар бундай натижага эришиш қийинроқ бўлишини айтмоқда. Бунга аҳоли кўпайиши секинлашгани, ишчи куни камайгани ва ишлаб чиқариш қисқаргани сабаб қилиб кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг