Дунёнинг энг қиммат компаниялари тарихий рекорд ўрнатди

Технология

image

Apple ва Microsoft тарихда илк бор капиталлашуви 1,5 трлн долларга етган компанияларга айланди. Ушбу рекорд 10 июнь куни ўтган савдоларда ўрнатилди. Бу ҳақда  NASDAQ хабар бермоқда.

Американинг ушбу технологик гигантлари NASDAQ, S&P 500 а Dow Jones индекслари тушишига қарамай, дунёнинг энг қиммат компаниялари мавқеини сақлаб келмоқда. Шунингдек, Amazon’нинг қиймати 1,3 триллион долларгача ўсган ва Google компаниясининг бош компанияси бўлган Alphabet бир триллионга кўтарилган.

Маълумотларга кўра, ушбу ўсиш АҚШдаги коронавирус эпидемияси ва оммавий норозилик фонида акцияларнинг ишончлилигига боғлиқлиги айтилмоқда. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири ўз бизнесининг асосий хусусиятлари туфайли ғолиб бўлишди.

Microsoft ходимларни масофадан туриб ишлашга ўтказиш учун талаб қилинадиган технологияга айланди. Amazon анъанавий дўконларни ёпиш ва электрон тижоратни кенгайтириш орқали пул ишлади. Alphabet эса рекламадан яхшигина даромад қилдиарини. Apple’да нархнинг ошиши 5G га эга янги iPhone’нинг чиқарилиши ҳақидаги тахминлар билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Apple Microsoft

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made