Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари кўпайди
Саломатлик
−
18 Ноябрь
1419Дунё бўйича қизамиққа чалиниш ҳолати 2022 йилга нисбатан 20 фоиз ошган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг янги ҳисоботида маълум қилинди.
Унга кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,3 миллион беморда қизамиқ касаллиги аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 20 фоиз юқори.
ЖССТ қизамиқни икки дозали вакцина билан олдини олиш мумкинлигини таъкидламоқда, аммо 2023 йилда 22 миллиондан ортиқ бола биринчи дозани ўтказиб юборган. Ҳисоботда айтилишича, болаларнинг 83 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олган, иккинчиси эса атиги 74 фоизни ташкил этган.
“Қизамиқ тарқалишининг олдини олиш учун болаларнинг 95 фоизини икки дозада эмлаш керак”, дейилади ҳисоботда.
ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебреисуснинг таъкидлашича, қизамиққа қарши эмлаш сўнгги 50 йил ичида бошқаларга қараганда кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган. У ҳар бир инсонни иммунизация қилишга сармоя киритиш муҳимлигини таъкидлади. Ҳисоботга кўра, глобал эмлаш бўшлиқлари 57 мамлакатда, хусусан Африка, Европа ва Жануби-Шарқий Осиёда қизамиқ тарқалишига олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сил касаллигига чалинишнинг глобал мониторингини бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткични қайд этгани ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси