Дунёда глобал иқтисодий инқироз бошланди
Олам
−
19 Март 2020
15625Goldman Sachs Group Inc. ва Morgan Stanley иқтисодчилари коронавирус сабаб глобал инқироз бошланганини, айни вақтда унинг қанча давом этиши ҳамда қай даражада чуқур кетиши борасида муҳокамалар кетаётганини маълум қилди. Бу ҳақда "Bloomberg" агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, коронавирус пандемиясидан дастлаб азият чеккан Хитой иқтисодиётининг талафоти кутилганидан кўп бўлган.
Morgan Stanley иқтисодчилари инқироз бутун дунёнинг “базавий сценарийси” экани, ундан қочиш имконсизлигини ҳамда жаҳон иқтисодининг ўсиши 0,9 фоизга пасайишини тахмин қилган. Goldman Sachs мутахассиси Ян Хациус ва унинг ҳамкасблари жаҳон иқтисодий ривожланишининг 1,25 фоизга пасайишини айтмоқда. S & P Global ҳам бунга қўшимча қилиб, жаҳон иқтисоди 2020 йилда 1-1,5 фоизга ўсишини башорат қилган.
Халқаро валюта жамғармаси бу пасайиш 2009 йилдаги 0,8 фоизлик пасайиш қадар “оғриқли” бўлмаслигини таъкидламоқда. Аммо 2001 йил ва 1990-йиллардаги иқтисодий тушкунликдан асоратлироқ бўлади. Morgan Stanley ва Goldman Sachs вазият йилнинг иккинчи ярмида ўнгланишини тахмин қияпти, бироқ иқтисодий хавф сақланиб қолади.
Тахминларда сиёсатчиларга жиддий зарар кўриши мумкин бўлган соҳаларни қўллаб-қувватлаш учун босимни пайдо қилиши ва бунинг натижасида компания ва истеъмолчилар шокни ўтказа олиши таъкидланган.
Bloomberg таҳлилчилари Хитойнинг 2020 йилдаги иқтисодий ўсиш суръати пасайишини тахмин қиляпти.
“Биз аввал 5,2 фоиз ўсишни тахмин қилгандик. Янги башоратимиз 1,4 фоизга тенг. Бунда биринчи чоракда иқтисодий ўсиш 11 фоизга пасайгани инобатга олинган”, дейилади Чанг Шу, Дэвид Ку ва Том Орлик таҳлилларида.
АҚШ Федерал захира тизими ва бошқа марказий банклар пул-кредит сиёсатини юмшатди. Яна кўплаб ҳукуматлар жараёнга секин муносабат билдирди ва энди фискал чоралар ишлаб чиқяпти. Аммо булар инвесторлар хавотирини бостиришга етмаяпти.
Кеча, 18 март куни АҚШ фонд бозорларида пасайиш давом этди ва бутун дунёдаги пасайишлар ва нефть нархининнг тушиши фонида 5,5-7,8 фоизгача кучайди.
Нью-Йорк фонд биржасида Dow Jones Industrial Average 6,29 фоизга пасайиб, 19902,35 пунктга тушиб қолди, юқори технологияли компаниялар индекси NASDAQ 8,31 фоизга пасайди ва 6929,922 пунктга тушди, S&P 500 индекси 7,75 фоизга – 2333,06 пунктгача пасайди.
АҚШ Федерал захира тизими кўраётган чоралар билан бир қаторда мамлакат Конгресси ҳам иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 1,3 трлн доллар ажратишни кўриб чиқяпти. Қайд этиш керакки, бу жуда катта сумма ҳисобланади.
LiveБарчаси