Дуэйн Жонсон ўзининг Париждаги ҳайкалини ўзгартирмоқчи
Маданият-санъат
−
25 Октябрь 2023
6615"Қоя" тахаллуси билан танилган америкалик дунёга машҳур актёр Дуэйн Жонсон ўзининг Франциядаги Le Musee Grevin музейига ўрнатилган ҳайкалини алмаштирмоқчи. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.
Гап шундаки, унинг мумдан ясалган ушбу ҳайкали ижтимоий тармоқда комедиячи Жеймс Андре Жефферсон томонидан танқид қилинди. Унинг сўзларига кўра, музей Жонсонни “тош”га ўхшаб ясаган.
“Мана Париж музейи Жонсонни қандай тасаввур қилади. У аслига ўхшамайди. Музей уни тошдан ясалгандек кўрсатган. Нима у умрида қуёш кўрмаганми? Сиз "Қоя"ни кўрганингизда Девид Бекхэмни кўргандек бўласиз. "Rock" худди қироллик оиласи вакилидек кўринади. Бу Жонсонга ҳечам ўхшамайди. Йўқ”, деган танқидчи ўзи жойлаган видеода.
Шунда сўнг, актёр Instagram'даги постида унинг жамоаси ҳайкални ўзгартиришни сўраб, Grevin музейи билан боғланишини билдирган.
“Менинг жамоам Grevin музейидаги дўстларимиз билан боғланади. Шунда биз теримнинг рангини ва баъзи муҳим тафсилотларни ҳисобга олган ҳолда мум ҳайкалимни янгилаш устида ишлашимиз мумкин. Сўнгра кейинги сафар Парижда бўлганимда, у ерда тўхтаб, “ўзим” билан ичаман”, деб ёзган Жонсон постида.
Битта мум ҳайкални яратиш учун олти ой давом этади ва унинг нархи 50 минг евродан 60 минг еврогача (қарийб 53-63 минг АҚШ доллари) маблағ сарфланади.
Маълумот учун, Grevin музейи йилига 800 минг зиёратчини қабул қилади. Унинг жамланмасидан 250 дан ортиқ машҳур одамларнинг ҳайкали жой олган. Бундай ҳолат музейда аввал ҳам бўлган. 2018 йилда тақдим этилган Эммануэл Макроннинг ҳайкали ҳам баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, “Форсаж” ва “Жуманжи” каби фильмларидаги роли билан бутун дунёга танилган актёр Дуэйн Жонсон Голливуддаги иш ташлаш митингларида касаба уюшмаси аъзолари учун хайрия маблағи ажратганди.
LiveБарчаси