Дуа Липа Жаҳон чемпионати очилиш маросимида куйламайди

Спорт

image

Британиялик машҳур хонанда Дуа Липа Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этмаслигини маълум қилди.

“Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида чиқиш қилишим ҳақида хабарлар бор. Мен бу хабарларни тасдиқлай олмайман, чунки бу масалада ҳеч ким билан, ҳеч қандай музокара ўтказганим йўқ. Мен мундиалда Англияни қўллаб-қувватлайман ва турнирга ташриф буюришни интиқлик билан кутаман”, деб ёзиб қолдирди Дуа Липа ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Очилиш ўйинида мезбон Қатар Жанубий Америка вакили Эквадор термаси билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Qatar Dua Lipa

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг