ДСҚ ходимларидан олинган коронавирус тест таҳлиллари натижаси маълум қилинди
Жамият
−
25 Май 2020
12816Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитасининг бир ҳодимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг қўмитанинг бошқа ходимларидан олинган тест таҳлили натижасига кўра, уларнинг биронтасида коронавирус аниқланмади. Бу ҳақда бугун, 25 май куни қўмита Матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, 2020 йил 23 май куни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимларидан CОВИД-19 га тест таҳлиллари олинди. Тест таҳлили натижаларига кўра, биронта ҳам коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолати аниқланмади.
Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимлари меҳнат қонунчилигига ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради.
LiveБарчаси