Дониёр Тошхўжаев 7 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахс, хусусан,Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари, полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Маълумот учун, Дониёр Тошхўжаев 2023 йилнинг август ойидан эътиборан ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Алламжоновга суиқасдга алоқадор 10 киши қамалди north_east

Алламжоновга суиқасдга алоқадор 10 киши қамалди

2022 йил февраль ойида Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган. Унгача эса 2020 йил январидан Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган.

Дониёр Тошхўжаев 2019-2020 йилларда Ички ишлар вазири ўринбосари – ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Бунгача у Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи, аввалроқ – ИИББ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев 2024 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига полковник Фарҳод Фаттоҳович Ҳасанов ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Комил Алламжонов Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг