Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
12 Февраль 10280 1 дақиқа
Полковник Фарҳод Фаттоҳович Ҳасанов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Тайинловга қадар Фарҳод Ҳасанов 2020 йилнинг сентябрь ойидан бери Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у фаолияти давомида Ички ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойидан эътиборан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев 2024 йилнинг ноябрь ойида лавозимидан озод этилганди.
Live
Барчаси