Дональд Лу Ўзбекистонга келмоқда
Олам
−
11 Декабрь 2021
6458АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Олий даражадаги эришилган келишувларга мувофиқ, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи (инаугурацион) мажлиси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилади. Америка томонидан АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Уенди Шерман Ўзбекистонга келиб, Президент Мирзиёев қабулида бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь