Доғистонда 200 га яқин одам сув йўқлиги сабаб йўлни тўсиб қўйди
Олам
−
14 Август 2023
3615Кеча, 13 август куни Доғистоннинг Кумторкалинский вилоятида 200 га яқин аҳоли хонадонларида сув йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
“Йўлни тўсиш учун жами 200 киши тўпланди. Фуқаролар билан мулоқот чоғида низо бартараф этилди. Ҳозирда фуқаролар тарқалиб кетди, вазият назорат остида”, дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, одамлар уйларида узоқ вақт сув йўқлиги учун йиғилган.
Қайд этилишича, намойишчилар ва ҳайдовчилар ўртасида можаро келиб чиққан. Намойишчиларнинг ҳаракатлари туфайли тирбандлик икки километргача чўзилган.
Жамоат тартибини таъминлаш учун воқеа жойига 50 дан ортиқ полиция ходимлари жўнатилган. Воқеадан бир ярим соат ўтиб, ҳудудда транспорт ҳаракати тикланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь