ДХХ ва Миллий гвардия фаолиятига ўзгартиришлар киритилди
Жамият
−
18 Июнь 2021
21669Жорий йилнинг 10 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 363-сон қарор қабул қилинди.
Қарор билан қуйидаги Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:
1. 27.09.1996 йилдаги 336-сон ВМҚнинг 1-банди 1-хатбошисига Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасаларига шартнома асосида қуйидагиларни стационар даволаш вазифаси юкланиши бўйича ўзгартиришлар киритилди:
• ҳарбий хизматчилар, катта офицерларнинг оила аъзолари (эри, хотини, 18 ёшга тўлмасидан олдин ногирон бўлиб қолган 18 ёшдан ошган фарзандлари, таълим муассасаларида таълимнинг кундузги шаклида таҳсил олаётган 23 ёшгача бўлган фарзандларини);
• ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия ва ДХХ ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларини.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомнинг (4.06.2003 йилдаги 119-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 1-банди 2-хатбошисида ДХХ ва Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олиш тегишлича ДХХ раиси ва Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилиши белгиланди.
Шунингдек ушбу Низомнинг 2-банди 7-хатбошисида ДХХ ва Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномалар ва бошқа НҲҲлар, шунингдек рўйхатга олиш ва ҳисобот беришнинг тегишли бланклари ДХХ ва Миллий гвардия томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
3. 2.04.2010 йилдаги 62-сон ВМҚга 1-иловада Миллий гвардия ажратмалари миқдорларини шакллантириш манбаларига ажратмаларнинг 25 фоизи миқдоридаги пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи (божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси ҳам киритилди.
4. Давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга (17.04.2019 йилдаги 320-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 1-“Давлат солиқ хизмати органлари махсус унвонларининг бошқа давлат органларларининг унвон ва мартаба даражаларига нисбатан таққосланмаси” иловаси Миллий гвардия органларининг махсус унвонлари билан тўлдирилди.
Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь