ДХХ пора олаётган юрист ва собиқ ҳарбийни ушлади

3-саҳифа

image

Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ўзгаларнинг “оғирини енгил қилиб бериш” эвазига пора олган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият юристи логистика хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбаридан 14 минг АҚШ доллари ва 12 млн сўм олган вақтида қўлга олинган. 

Аниқланишича, у вилоят прокуратураси томонидан мазкур масъулияти чекланган жамият раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг бекор қилинган гувоҳномасини тиклаш ва солиқ идоралари томонидан 1 млрд 950 млн сўм қўшилган қиймат солиғини олишга қўйилган тақиқ масаласини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган собиқ ҳарбий хизматчи ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида маҳаллий фуқарони ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган  вақтида қўлга тушган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

пора Сирдарё Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг