ДХХ ишга таклиф этмоқда

Жамият

image

Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

Мазкур лицейга билими юқори даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчилар ишга таклиф қилинмоқда.

“Темурбеклар мактаби”нинг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. “Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:
ўқитувчилар учун – 5 баробар;
психолог учун – 3 баробар;
ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари – 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

“Темурбеклар мактаби”да ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:
-она тили ва адабиёти;
-рус тили ва адабиёти;
-тарих;
-инглиз тили;
-физика;
-астрономия;
-алгебра;
-геометрия;    -кимё;
-биология;
-география;
-маънавият асослари;
-давлат ва хуқуқ асослари;
-жисмоний тарбия;
-информатика ва ахборот технологиялари;
-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

“Темурбеклар мактаби”нинг манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).

“Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ Институтига (Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин”, дейилади маълумотда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

2965

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг