Курс UZS

USD

12 929.37

-17.7

EUR

13 963.72

-69.61

RUB

152.87

-2.14

ДХХ Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний юбормоқчи бўлган 5 кишини ушлади (видео)

3-саҳифа

image

Наманган, Хоразм, Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда Ҳаж ва Умра зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ҳаж ва Умра зиёрати учун янги талаблар жорий этилмоқда  north_east

Ҳаж ва Умра зиёрати учун янги талаблар жорий этилмоқда 

Жумладан, Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Иккинчи бир ҳолатда эса Наманган шаҳридаги туристик фирмада иш юритувчи бўлиб ишловчи, 1981 йилда туғилган шахс 2 нафар фуқарони ушбу фирма орқали жорий йилги Ҳаж мавсумида эзгу амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 15 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Хоразм вилоятининг Гурлан туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи 3 фуқарони Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, лекин тегишли лицензияга эга бўлмаган туристик фирма орқали Умра зиёратига юбориш эвазига 3450 доллар олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошлоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган шахс Умра зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмаса-да, виза расмийлаштириб бериш орқали Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2 фуқарони Умра сафарига жўнатиш эвазига 2400 доллар олган вақтида ушланди.

Бундан ташқари, вилоятнинг Қува туманида 44 ёшли шахс Telegram мессенжеридаги профили орқали гўёки Умра зиёратига юбориш билан шуғулланувчи фирмаси борлигини айтиб, айнан Умра визаси билан 2 фуқарони зиёратга жўнатиш эвазига 3100 доллар талаб қилиб, олдиндан 1800 доллар олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида фуқароларни ноқонуний тарзда Саудия Арабистонига зиёратга юборишга уринганлар ушланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Ҳаж Умра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг