“Динамо” педофилия учун судланган футболчи билан шартнома имзолади
Спорт
−
18:46 1604 1 дақиқа
Самарқанднинг “Динамо” жамоаси вояга етмаган қизга нисбатан жинсий жиноятда айбланиб, судланган футболчи Кингсли Сарфони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, самарқандликлар 30 ёшли ганалик ярим ҳимоячи билан 1 йиллик шартнома имзолаган.
Кингсли Сарфо сўнгги тўрт йил давомида Кипрнинг АПОЭЛ клуби сафида фаолият юритган.
Маълумотларга кўра, 2017 йилда у Швециянинг “Мальмё” жамоасида тўп сураётган вақтида 14 ёшли қизга нисбатан жинсий жиноят содир этганликда айбланган. Швеция қонунчилигига кўра, 15 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш болани зўрлаш сифатида баҳоланади. Суд футболчини 2 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш, депортация ҳамда 150 минг крона миқдорида товон пули тўлашга ҳукм қилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси 2025 йилги Суперлига мавсумини 4-ўрин билан якунлаган эди.
Live
Барчаси