Иштихонда Epica темир тўсиққа урилди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
Crime
−
18:18 1025 1 minute
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида Epica автомобили темир тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 28 октябрь куни соат 21:00 ларда туманнинг “Қўнғирот” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-076 автомобиль йўлининг 80-километрида содир бўлган.
Epica ҳайдовчиси Иштихон–Пайшанба йўналишида ҳаракатланаётиб, эътиборсизлик оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги темир тўсиққа урилган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ВАЗ-2105 русумли автомобиль дарахтга урилиши оқибатида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этганди.
Live
All27 October