Суперлигада совриндорлар аниқ бўлди

Спорт

image

Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 30-туридан ўрин олган 3 та учрашув бўлиб ўтди. Ўйинлар якунидан кейин мавсумнинг совриндор жамоалари номи расман маълум бўлди. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси чемпионликни, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби кумуш, Қаршининг “Насаф” жамоаси эса бронза медалларга эга чиқди.

Сўнгги турда “Пахтакор” Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди. Бу натижа “шерлар”га мавсумни 2-ўринда якунлаш имконини берди.

Медаллар учун курашда барча эътиборни ўзига тортган Қаршининг “Насаф” ва Самарқанднинг “Динамо” жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади. Натижада Вадим Абрамов бошқарувидаги “Динамо” мавсумни 4-ўринда якунлайдиган бўлди.

“Насаф” эса ушбу дурангдан кейин бронза медалини қўлга киритди. Қаршиликлар кумуш медалга ҳам даъвогар эди. Агар ўз майдонида “Динамо”ни мағлуб этганида, иккинчи ўринни эгаллаши мумкин эди. Бироқ жамоага мавсум якунида омад етишмади. Шундай қилиб, ўтган мавсум чемпиони бўлган “Насаф” бу йилни бронза медали билан якунлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпиони бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига “Пахтакор” “Насаф” “Нефтчи”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг