Диққат! ФВВ сел хавфидан огоҳлантирмоқда
Жамият
−
29 Май 2020
12693Жорий йилнинг 29-31 май кунларии Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларига сел келиши мумкин. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик тоғ ва тоғолди ҳудудларда яшовчи аҳолинини огоҳлантирган ва ноҳуш ҳолатлар юзага келганда ФВВнинг “1050” рақамига қўнғироқ қилишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида сув тошиши ва сел келиши билан боғлиқ кўпгина ҳолатлар юз берди. Хусусан, май ойининг ўзида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Олтинсой тумани, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов, Ғаллаорол ҳамда Зомин туманида сел кузатилди. Шунингдек, Сардоба сув омбори девори бузилиши натижасида келиб чиққан фавқулодда вазият сув билан боғлиқ энг катта офатлардан бири бўлди.