Денгиз тўлқини олиб кетган аёл уч кундан кейин ўлик ҳолда топилди (видео)
Олам
−
22 Июнь
15833Россияда кучли бўрон сабабли денгизда чўкиб кетган 20 ёшли аёлнинг жасади уч кундан сўнг топилди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий Telegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, 16 июнь куни аёл Қора денгиз бўйида йигит ҳамроҳи билан чўмилаётганда кучли денгиз тўлқини сабаб сувга ғарқ бўлган. Воқеа содир бўлгандан уч кун ўтиб, қутқарувчилар қизнинг жасадини Сочидаги сув омборидан топган.
Нашрга кўра, жасад “Ривера” пляжига дам олгани келган сайёҳники экани аниқланган.
“Синглимни қутқариб қолиш мумкин эди. Воқеа содир бўлган пайтда яқин атрофда кўплаб гувоҳлар бўлган, аммо улар ёрдам бермади. У билан бирга бўлган йигит дарҳол қутқарувчиларга югурди”, дейди марҳумнинг яқини.