Давосда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Венгрия етакчилари учрашди

Жамият

image

Бугун, 22 январь куни “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаш маросими доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, етакчилар дўстона руҳда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Шавкат Мирзиёев Швейцариянинг Давос шаҳрида “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди. Бу орқали Ўзбекистон уни таъсис этган давлатлардан бирига айланди. АҚШ Президенти Дональд Трамп раислигида ўтган тадбирда Аргентина, Арманистон, Баҳрайн, Болгария, Индонезия, Иордания, Марокаш, Мўғулистон, Озарбайжон, Парагвай, Покистон, Қатар, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Туркия, Венгрия ва бошқа давлатлар раҳбарлари, Бош вазирлари ва Ташқи ишлар вазирлари ҳам қатнашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Давос Тинчлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг