Давлат бюджети харажатлари асоссиз равишда қарийб 900 млрд сўмга оширилган

Жамият

image

2021 йил учун мўлжалланган давлат бюджети ҳаражатлари асоссиз равишда 898,4 млрд сўмга оширилгани аниқланди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун Бюджетнома бўйича хулосасида айтиб ўтилган.

Қонун лойиҳасининг 1-иловаси билан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрлари ҳамда 2022–2023 йилларга бюджет мўлжаллари маълумот учун қабул қилиниши белгиланган.

Унга кўра давлат бюджети харажатлари давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 165 578 млрд сўмни ташкил этади.

Қонун лойиҳасининг 5-иловасига асосан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 135 629,4 млрд сўмни ташкил этади. Шундан, 10 411,8 млрд. сўми Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи трансфертлар ташкил қилади.

Қонун лойиҳасининг 6-иловасига асосан 2021 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг харажатлари прогнозлари 40 057,8 млрд сўмни ташкил этади (шундан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар 595,8 млрд. сўмни ташкил этади).

Таҳлил натижасида, республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг жами харажатлари прогнози 164 679,8 млрд сўмни ташкил этгани ҳолда, қонуннинг 1-иловасидаги давлат бюджети харажатлари асоссиз равишда 898,4 млрд сўмга оширилган ҳолда кўрсатилганлиги аниқланган.

Ҳисоб палатаси қонун лойиҳасининг 1-иловаси билан маълумот учун қабул қилиниши кўзда тутилган Давлат бюджети харажатлари миқдорини 898,4 млрд сўмга камайтиришни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

бюджет Қонун лойиҳаси

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг