Дарсга келмаган ўқувчиларнинг уйига “Огоҳлантириш хати” боради
Жамият
−
13 Февраль
8251Сабабсиз дарс қолдирган болаларнинг ота-оналарига огоҳлантириш хатлари юборилади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди.
Эндиликда мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади.
Шунингдек, “Огоҳлантириш хати”да ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтирилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офицерлари бириктирилган.
Ушбу моддага асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага сабаб бўлади.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш ҳолатида уларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси