Дариға Назарбоева коронавирусга чалинди
Олам
−
12 Январь 2022
8346Аввалроқ, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи, депутат Дариға Назарбоева бетоблиги ҳақида хабар берган эдик. Назарбоеванинг ёрдамчиси унинг қандай касалликка чалинганига аниқлик киритди.
Қайд этилишича, Элбошининг қизи коронавирусни бошдан кечирмоқда.
“Депутат касаллик таътилида. Унда коронавирус учун ПЗР тест натижаси мусбат чиқди. У айни вақтда Қозоғистонда”, дейди Назарбоеванинг ёрдамчиси.
Дариға Назарбоева мамлакатдаги талатўплар бошлангандан буён умуман кўриниш бермади. Собиқ Президент ва унинг оила аъзолари Қозоғистондалиги бўйича шубҳалар ҳамон ўз кучида.
Маълумот учун, Қозоғистонда жорий йилнинг илк кунларидан бошланган намойишлардан сўнг, мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини Президент Тўқаевга топширди. Қозоғистонда вазият ўнгланмагунча Назарбоев ҳақида ОАВ миқ этмади. Ҳатто, унинг оила аъзолари билан мамлакатни тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 8 январга келиб, Элбошининг Матбуот котиби Айдос Укибай Назарбоевнинг пойтахт Нур-Султонда эканини маълум қилди. Бу орада эса Элбошининг Олмаотадаги собиқ саройи кули кўкка совурилди. Ҳайкалларини қўпориб ташланди.
Неча кундирки Дариға Назарбоева ҳам оммага кўриниш бермай келяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, Дариға Назарбоева 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.
LiveБарчаси