“Дард устига чипқон”. Тирбандлик авж олган ер усти метросида поездлар тезлиги чекланади
Жамият
−
01 Июнь 2023
8435Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” Давлат унитар корхонаси Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, ёз мавсумининг бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва натижада ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлиб, 70 даражадан ортиши мумкин.
Шу муносабат билан темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, рельсларнинг ҳарорати 55 даражадан ошганда поездларнинг ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, яъни рельсларнинг ҳарорати 60 даражагача бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, 65 даражагача 25 км/соатдан ошмаслиги, 70 ва ундан юқори даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, метрополитеннинг ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади.
LiveБарчаси