Данияда 81 йиллик ҳарорат рекорди янгиланди

Олам

image

Бугун, 20 июль куни Данияда 1941 йилдан буён кузатилган энг юқори ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Ютландия ғарбидаги Боррис шаҳрида 35,6 даража ҳарорат кузатилди. Буни Дания метерология институти тасдиқлайди”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, аввалги рекорд 1941 йилда аниқланган. Ўшанда ҳарорат 35,3 даражани ташкил этган.

Яқинда бир қатор Европа давлатларида аномал иссиқ ҳаво ҳукм сурди. Бутунжаҳон метеорология ташкилоти вакили Роберт Стефанск Европа мамлакатларида ҳаво ҳароратининг ғайритабиий даражада юқорилиги келаси ҳафта ўрталаригача давом этишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда ҳам кеча, 19 июль куни тарихий максимал ҳарорат қайд этилди. Линколншир графлигидаги Конингсби шаҳрида ҳаво Цельсий бўйича 40,3 даражагача қизиган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Гидрометерология хизмати маркази хабарига кўра, 21-23 июль кунлари мамлакатда аномал иссиқликнинг ўта фаол босқичи кузатилади. Республиканинг 5 та вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳарорат максимумлари +47 даражагача юқорилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дания иссиқ ҳарорат

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг