Дания Бош вазири ҳужумга учради
Олам
−
08 Июнь
5623Дания Бош вазири Метте Фредериксен Копенгагенда ҳужумга учради. Бу ҳақда унинг идорасига таяниб, маҳаллий “Ekstra Bladet” нашри хабар берди.
Айтилишича, кеча, 7 июнь куни Дания пойтахти марказида номаълум эркак Бош вазирни урган. Фредериксеннинг ўзи ҳам воқеадан ҳайратда қолган ва ҳужум қилган шахс қўлга олинган.
“Ekstra Bladet” манбаларига таяниб ёзишича, Фредериксен яхши, лекин у содир бўлган воқеадан “жуда ҳайратда”.
Май ойи охирида Германиянинг Маннхайм шаҳрида Pax Europa ҳаракатидан сиёсатчи Михаэль Штюрценбергер пичоқлаб кетилди. Ҳодисада 29 ёшли полициячи Рувен Л. ҳам ҳалок бўлди. Бир неча кундан сўнг ўнг қанот популист “Германия учун муқобил” партиясидан жамоатчилик кенгаши раҳбари лавозимига номзод Хайнрих Кох ҳужумга учради.
Аввалроқ Германияда бошқа сиёсатчилар ҳам ҳужумга учраган эди. Шундай қилиб, май ойи бошида Германия социал-демократик партияси аъзоси, Берлиндаги иқтисодий сенатор Франциска Гиффи ва Дрезденда исми ошкор этилмаган сиёсатчи худди шу куни ҳужумга учради.
Эслатиб ўтамиз, 15 май куни Словакия Бош вазири Роберт Фицо бир неча ўқдан яраланган эди. Суиқасдда гумонланувчи 71 ёшли словак ёзувчиси Юрай Цинтуладир. У ўз ҳаракатини ҳукумат сиёсатига рози эмаслиги билан изоҳлади. 31 май куни Фицо шифохонадан чиқди.
LiveБарчаси