Данғарадаги “заправка”да чиққан жанжал ўлим билан тугади
3-саҳифа
−
05 Февраль
18353Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги газ “заправка”да содир бўлган жанжал оқибатида 23 яшар йигит вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 февраль куни Данғара туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган.
Шу пайтда безориликни олдини олиш мақсадида, уларни ажратиш учун келган бошқа шахсга (2001 йилда туғилган) ҳам фаол қаршилик кўрсатилган. Бироздан сўнг ушбу шахс ҳушини йўқотган ва шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.
Олиб борилган терговолди текшириш ҳаракатлари давомида Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар процессуал тартибда ушланган.
Марҳумнинг ўлими юзасидан Данғара тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
“Тергов ва текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейди Шамсутдинов.
LiveБарчаси