Дала ҳовли, “Tashkent city”да 2 та уй – Божхона пости собиқ бошлиғи олган пораларини нимага сарфлагани айтилди
Жамият
−
10 Ноябрь 2020
16206Сўнги икки йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 318 нафар ходимлари жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида коррупция ҳолатлари, кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт-шароитларига бағишланган идоралараро йиғилишда айтиб ўтилди.
Тадбир давомида турли сохада учраётган коррупция ҳолатларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
“Сўнги икки йилда уч нафари департамент, 4 нафар Миллий гвардия, 5 нафар суд, 7 нафар aдлия, 13 та прокуратура, 27 нафари божхона 45 та МИБ ва 170 та ички ишлар органлари ходимларида коррупцион ҳолатлар аниқланган.
Масалан, “Арк булоқ” божхона пости бошлиғи Жалилов бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд. сўм зарар етказган.
Тергов жараёнида Жалиловнинг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган”, дейди, Бош Прокурор Ниғматилла Йўлдошев.
Унинг таъкидлашича “Арк булоқ” божхона пости бошлиғи Жалилов жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Tashkent city” мажмуасидан 2 та хонадон ва 1 та нотурар жой ҳамда Captiva автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳ бошлиғи Жалилов ва унинг шериклари суд олдида жавоб бераётгани айтилди.
Бош прокурорнинг айтишича, коррупциявий ҳолатлар Жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштирувчи кенгашларда ҳар чоракда туман шаҳар кесимларида қаттиқ мухокама қилинаётгани сабаб, мажлисда бунга камроқ тўхталиб ўтилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, Ҳукумат аъзолари, Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этиб, турли соҳаларда юзага келган коррупцион ҳолатлар бўйича ўз фикрлаини билдиришди.
LiveБарчаси