Даҳшат! Футбол мураббийи кунига 60 та тамаки чекади

Спорт

image

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Маурисо Сарри журналистлар билан суҳбатда кунига неча дона тамаки чекишини айтиб ўтди.

"Мен кун давомида 60та тамаки чекаман. Эҳтимол бу жуда кўп. Менда ўйин ўтказилаётган вақтда чекиш истаги туғилмайди. Аммо, ўйиндан кейин менга ҳақиқатан ҳам тамаки зарур", деб айтиб ўтди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, Сарри бир йиллик фаолиятидан сўнг Лондоннинг "Челси" клубини тарк этди ва Массимилиано Аллегри ўрнига "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди. У "Челси" билан ўтган мавсумда Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритган ва Англия премьер лигасида 3-ўринни бан этган эди. Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси кубоги Маурисо учун фаолиятидаги дастлабки соврин ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Ювентус Маурисо Сарри

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг