COVID-19: Ўзбекистонда бир кунда 3 бемор вафот этди, соғайиш кўрсаткичи тушди
Жамият
−
07 Май 2021 9125 2 дақиқа
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди, бир кунда 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 421 кишига ортиб, 93 597 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 6 нафари Андижон вилоятида;
- 7 нафари Бухоро вилоятида;
- 6 нафари Жиззах вилоятида;
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 4 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 54 нафари Самарқанд вилоятида;
- 2 нафари Сирдарё вилоятида;
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 5 нафари Фарғона вилоятида;
- 3 нафари Хоразм вилоятида;
- 77 нафари Тошкент вилоятида;
- 239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар;
- Андижон вилоятида 28 нафар;
- Жиззах вилоятида 10 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
- Навоий вилоятида 5 нафар;
- Наманган вилоятида 9 нафар;
- Самарқанд вилоятида 44 нафар;
- Сирдарё вилоятида 10 нафар;
- Фарғона вилоятида 10 нафар;
- Хоразм вилоятида 18 нафар;
- Тошкент вилоятида 59 нафар;
- Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89338 (+363) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 660 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3599 нафар бемор даволанмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь