COVID-19: Шифохонадаги беморлар 3,8 мингдан ошди, 2 киши вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошди, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 313 кишига ортиб, 97 856 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 7 нафари Андижон вилоятида;
  • 5 нафари Бухоро вилоятида;
  • 3 нафари Жиззах вилоятида;
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Наманган вилоятида;
  • 36 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 6 нафари Фарғона вилоятида;
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 47 нафари Тошкент вилоятида;
  • 176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар;
  • Бухоро вилоятида 2 нафар;
  • Жиззах вилоятида 8 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 34 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 16 нафар;
  • Фарғона вилоятида 6 нафар;
  • Хоразм вилоятида 4 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93339 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3839 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг