Чўкиб кетган “Москва” крейсерида неча киши ҳалок бўлгани очиқланди
Олам
−
23 Апрель 2022
17792Ёнғин натижасида “Москва” крейсери экипажининг 27 аъзоси бедарак йўқолган, бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда кеча, 22 апрель куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“13 апрелдаги ёнғин натижасида “Москва” ракета крейсери ўқ-дориларнинг портлаши туфайли жиддий шикастланди. Экипажнинг ёнғинни ўчиришга уринишлари натижа бермади. Кемага етказилган зарар учун курашда бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна 27 нафар экипаж аъзоси бедарак йўқолди”, дейилади хабарда.
Вазирликнинг маълум қилишича, қолган 396 нафар экипаж аъзоси крейсердан ҳудуддаги Қора денгиз флоти кемаларига эвакуация қилинган ва Севастополга етказилган.
Шунингдек, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бедарак йўқолганларга барча зарур ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлаган.
Идоранинг хабарига кўра, “Москва” крейсери офицерларининг аксарияти Қора денгиз флотида хизмат қилишда давом этмоқда. Уларнинг ўзи хизматни давом эттириш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни тунда Одесса яқинида жойлашган “Москва” крейсерида портлаш юз берди. Украина томони кемага “Нептун” билан зарба берганини билдирди.
Россия ўз навбатида кемадаги ўқ-дорилар портлаганини, бу номаълум сабаб билан бошланган ёнғин туфайли эканини хабар берди. Рус нашрлари кеманинг 500 дан ортиқ экипаж аъзолари эвакуация қилингани айтилди.
Кейинроқ эса кемадаги ёнғин ўчирилди ва у сузишга яроқли ҳолда экани очиқланди. Бироқ бугун, 15 апрель куни тунда “Москва” буксер қилинаётганда довул сабаб чўкиб кетди.
Қора денгиз стратегик тадқиқот институти раҳбари Андрей Клименкога кўра, 16 та қанотли ракетага эга “Москва” крейсери йўқ қилинганидан кейин Россия Қора денгиз флоти кемаларининг умумий қанотли ракеталари сони 72 тадан 56 тага камайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь