Чироқчида фуқаронинг уйидан 20 кг қорадори чиқди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 кг гиёҳвандлик воситаси олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

1981 йилда туғилган муқаддам 2 маротаба судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 3 дона синтетик қопда сақланаётган 20 кг 658 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, мазкур фуқаро келгусида сотиб, осон пул топиш мақсадида ушбу ажал оғусини етиштирган. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Мазкур модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Расмий маълумотларга кўра, дунё бўйича 400 миллиондан ортиқ шахс гиёҳвандлик иллатига дучор бўлиб, унинг оқибатида ҳар йили 300 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юммоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–207-сон фармони билан эндиликда наркожиноят содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилмаслик ёки жазосини енгилроғи билан алмаштирмаслик тартиби жорий этилиши белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят ДХХ Қашқадарё Чироқчи қорадори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг