Чирчиқда сотувчи аёл ўзини ёқиб юборишга уринди
3-саҳифа
−
01 Июль
7719Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида сотувчи аёл ўзини ёқиб юборишга уринди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Чирчиқ шаҳар ИИБ ТҚХ ТҚКГ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахс 1978 йилда вилоятнинг Бўстонлиқ туманида туғилган М.К исмли аёл экани аниқланди. Қайд этилишича, аёл жорий йилнинг тахминан 10 июнь кунлари савдо қоидаларини бузаётганлиги сабабли Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан берилган огоҳлантиришга нисбатан ўзининг норозилик ҳаракатларини ўзини ёқиб юборишга уриниш орқали кўрсатишга уринган.
Шунингдек, 28 июнь куни қайта огоҳлантиришларга қарамай, аёл бозор ҳудудида эмас, балки сотув учун белгиланмаган жойда савдо қилаётган вақтида унга нисбатан ишчи гуруҳ томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Ушбу жараёнда фуқаро М.К. провокация кўринишидаги салбий хатти-ҳаракатларни юзага келтиришга уринган.
“Ушбу жараён давомида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан ҳозирда фуқаро M.K.га нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилган ҳокимлик хабарида.
Маълум қилинишича, мазкур фуқаро муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш), 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик), 52-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш),183-моддаси (Майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилган.
LiveБарчаси