“Ипподром”даги савдо блоклари электрдан узилди
Жамият
−
22:21 537 1 дақиқа
Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Чилонзор буюм бозорининг (“Ипподром”) бир нечта савдо блоклари электр таъминотидан узилди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур объектда Тошкент шаҳар ФВББ мутахассислари томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бир қатор қўпол бузилишлари аниқланган бўлиб, улар инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин.
“Бозорнинг электр таъминотидан қисман узилиши суд қарори асосида амалга оширилди. Аниқланган барча камчиликлар бартараф этилгач, савдо блокларида электр таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида жойлашган EDF (Électricité de France) компаниясига тегишли янги иссиқлик электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий ўчган эди. Мазкур авариявий ўчиш ортидан нафақат Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, балки Қозоғистон энергетика тизимига ҳам таъсири оқибатида мамлакатнинг айрим жойларида ҳам электр таъминотида вақтинчалик узилишлар юзага келган.
Live
Барчаси