Чирчиқда банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонатини “жиғилдонига урди”

3-саҳифа

−

image

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган 1,3 млрд сўмини банк кассасига кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда банкнинг БХМ бўлими бошлиғи О.Р. фуқаролардан омонат учун қабул қилинган пул маблағларини банк кассасига кирим қилмаган.

Шу билан бирга, у пуллар банкка кирим қилингани ҳақида омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритиб, жами 1,3 млрд сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани маълум бўлган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан О. Р. га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 1,3 млрд сўм талон-торож қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг