Чилида 3000 кишилик “велосипед” Гиннес рекордлар китобига киритилди (видео)
Бу қизиқ
−
29 Май 2023
6584Чили пойтахти Сантягода жорий йилнинг 27 май куни уч мингдан ортиқ одам велосипед шаклини ясаб, бу билан Гиннес рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда “Breaking Latest News” хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳарнинг О'Ҳиггинс жамоат боғига йиғилган одамлар флешмоб ўтказиб, ўзига хос улкан велосипед шаклини ҳосил қилган ва бу билан 2019 йилда Москвада ўрнатилган жаҳон рекордини янгилаган. Мазкур тадбир шу йил мамлакат пойтахти Сантягода ўтказиладиган Панамерика ва Парапанамерика ўйинларини тарғиб қилиш мақсадида уюштирилган. Бундан аввалги рекордни қайд этишда 2620 нафар одам Москванинг Авлиё Василий соборида йиғилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда бир порцияси 6700 долларлик музқаймоқ Гиннес рекодлар китобига киритилганди. АҚШнинг Огайо штатида эса 23 ёшли ит энг узоқ вақт яшагани билан рекорд ўрнатганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь