Чиқиндихонадан эркак кишининг жасади топилди

Олам

image

Бугун, 12 март куни Қозоғистоннинг Ақтобе шаҳрида жойлашган чиқиндихонадан номаълум эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Ақтобе вилояти полиция бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жасад топилгани ҳақида хабар берилгач, воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи етиб борган. Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, дастлабки текширув ишлари бошланган.  

Полиция департаменти вакилларининг билдиришича, ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида зарур тергов ҳаракатлари ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

“Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун бир қатор зарур тергов ва тезкор-қидирув чоралари кўрилмоқда”, дейилади Ақтобе вилояти полиция бошқармаси хабарида.

Ҳозирча тергов манфаатларини инобатга олган ҳолда бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ноокат тумани Кўк-Бел қишлоғида яшовчи 20 ёшли қизнинг жасади чорва молхонасидан осилган ҳолда топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон полиция Ақтобе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг