Челябинскда қаровсиз қолган 5 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Қайд этилишича, 2008 йилда туғилган А.М., 2018 йилда туғилган З.О., 2018 йилда туғилган Ф.О., 2020 йилда туғилган И.О. ва 2023 йилда туғилган Т.С.ни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Челябинск вилояти Ижтимоий муносабатлар вазирлиги Васийлик ва ҳомийлик ишларини ташкил этиш маркази раҳбарияти билан музокаралар ўтказилган. Учрашув давомида томонлар масалага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, Бош консулхона ходими гувоҳлигида вояга етмаган фуқароларни топшириш ва қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган.

Вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари шу йил 11 октябрь санасида “Екатеринбург-Тошкент” авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қаровсиз қолган 6 бола Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челябинск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг