Россияда қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Олам

image

Россиянинг Челябинск вилоятига ишлаш учун бориб, молиявий жиҳатдан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Челябинск вилоятининг Киштим туманида жойлашган “Русские пряники” корхонасида вақтинча ишлаш учун борган С.А. Бош консулхона дипломатлари билан учрашув чоғида моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли доимий яшаш манзилига етиб олиши учун амалий ёрдам сўраган. Ўтказилган суҳбат давомида маълум бўлишича, у жорий йилнинг май ойида ташкиллаштирилган тартибда мазкур корхонага ишга борган. Унинг Челябинск вилоятига етиб боргунига қадар йўл харажатлари, ётоқхона ва бошқа кўринишдаги тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилган.

Аёл вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи патентни расмийлаштириш мақсадида уч маротаба имтиҳон топширган. Аммо рус тилини билиш даражасини берувчи сертификатни расмийлаштира олмагани сабабли Россияда ноқонуний ҳуқуқий мақомда қолган.

Ўзбекистонга қайтариш учун у Екатеринбург шаҳрига олиб борилган ва вақтинча бошпана билан таъминланган. Шундан сўнг, “Екатеринбург-Тошкент” авиарейси учун чипта олиб берилган. С.А. 19 июль куни ушбу йўналиш бўйича доимий яшаш манзилига кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челябинск Россия ўзбекистонлик аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг