Россиядаги мактабда ўқувчи отишма содир этди
Олам
−
15:45 2500 2 дақиқа
Бугун, 26 март куни Россиянинг Челябинск шаҳридаги 32-мактабда 9-синф ўқувчиси содир этган отишма оқибатида ўқитувчи ва ўқувчилар жабрланди. Бу ҳақда “Mash” хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса дарс вақтида содир бўлган. 15 ёшли ўқувчи синфга киргач, дастлаб синфдаги икки ўқитувчига газ пуркагич билан зарар етказган, кейин синфдошининг (қиз бола) бошига ўқ узган. Сўнгра қочишга уринганида ойнадан сакраб, оёғини синдирган.
Ҳозирда ҳужумни содир этган ўқувчи ва синфдоши шифохонага етказилган. Шунингдек, ўқитувчига кимёвий куйиш ташхиси қўйилган.
Дўстлари ва синфдошлари маълумотларига кўра, у тинч ва жиддий бола бўлган, илгари каратэ билан шуғулланиб келган.
Ҳодисанинг эҳтимолий сабаби ўқувчи синфдош қизни бошқа бир боладан қизғаниш деб айтилмоқда ва шу сабабли синфга қурол билан кирган. Суд-тергов қўмитаси ҳодиса бўйича қасддан ўлдиришга уриниш айблови билан жиноят иши очган.

Боланинг отаси Артур К. ўғли қуролни қаердан олганини билмаслигини айтган. Шунингдек, 41 ёшли Артур К. шахмат билан шуғулланган ва ўғлига ҳам шу спорт турини ўргатган. Бундан ташқари, уни каратэ тўгарагига ҳам олиб борган, бола эса мунтазам турнирларда қатнашиб келган.
Ҳодисадан сўнг мактаб вақтинча ёпилган ва барча ўқувчилар уйга жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Қобилжон Алиев 2025 йилнинг 16 декабрь куни Москва вилоятидаги мактабда 15 ёшли Россия фуқароси бўлган ўсмир томонидан пичоқ билан ваҳшийларча ўлдирилганди.Тожикистон ТИВ бу ҳужум миллий адоват асосида содир этилганини билдирган. Марҳум боланинг жасади 18 декабрь куни Тожикистонга олиб келинган ва Шаҳри-нав туманида дафн этилган. Россия томони Тожикистон ҳукуматига Қобилжон Алиев иши бўйича тергов жараёни ҳақида расмий маълумот тақдим этган ва бу масала “алоҳида назоратда” эканини билдирган.
Live
Барчаси