“Челси” “Ювентус” аъзосига 10 миллион евро маош таклиф қилмоқда
Спорт
−
01 Август 2023
2559Лондоннинг “Челси” клуби “Ювентус”нинг хорватиялик ҳужумчиси Душан Влаховичнинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Челси” вакиллари аллақачон футболчининг агентлари билан алоқага киришган. Сербиялик футболчига эса шартнома таклиф қилинган. Лондонликлар Влаховичга йилига 10 миллион евро тўлашга тайёр. “Челси” Душан билан узоқ муддатли шартнома имзолаш ниятида.
Влахович “Ювентус”га 2022 йилнинг январида “Фиорентина”дан ўтган эди. Ўтган мавсумда сербиялик футболчи “зебралар” сафида барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Турин клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) “Ювентус” клубини молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани учун 2023-24 йилги мавсумда Европа мусобақаларида иштирок этишдан четлатгани хабар қилинганди. “Ювентус” 2024-2025 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигасидаги иштирокини хавф остига қўймаслик учун бир йилга еврокубоклардан четлатилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15