“Ювентус” еврокубокларсиз қолди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Италиянинг “Ювентус” клубини молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани учун 2023/24 йилги мавсумда Европа мусобақаларида иштирок этишдан четлатди. Бу ҳақда “Corriere Dello Sport” хабар берди.

Янги мавсумда Турин клуби Конференциялар лигасида ўйнаши керак эди. Бундан ташқари, “Ювентус”га 20 миллион евро миқдорида бадал тўлаши, шундан 10 миллион евроси шартли бадал пули эканлиги белгиланганди. Агар клубнинг 2023, 2024 ва 2025 молиявий йиллар учун йиллик молиявий ҳисоботлари бухгалтерия ҳисоби талабларига жавоб бермаса, шартли сумма тўланади.

Қайд этилишича, “Ювентус” 2024/2025 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигасидаги иштирокини хавф остига қўймаслик учун бир йилга еврокубоклардан четлатилади ва бу масалада UEFA'га шикоят қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус UEFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made